"Бунёдкор"нинг беш футболчиси Туркияга учиб кетди
08 фев 2017 11:39
Янгиликлар
"Бунёдкор"нинг беш футболчиси Туркияга учиб кетди
"Бунёдкор" клуби кеча Қатарда "Ал Жайиш" клубини пенальтилар сериясида мағлуб этди.
Бугун Тошкент вақти билан соат 17:30да "Бунёдкор" клуби делегацияси ўтирган самолёт Тошкент Халқаро аэропортига қўнади. Клубнинг беш нафар аъзоси Доха-Истанбул-Анталия йўналишида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетишди. Булар Рустамжон Ашурматов, Акромжон Комилов, Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи
даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрида 8–12
февраль кунлари навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади. Бу йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати олдинроқ сайтимизда эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар