UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  11 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

«Бунёдкор» вакиллари Президентни ёд этишди Янгиликлар

«Бунёдкор» вакиллари Президентни ёд этишди

Теглар :  Бунёдкор
«Бунёдкор» футбол клубида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

«Бунёдкор» футбол клубида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда футбол клуби ва «Бунёдкор» стадиони ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ислом Абдуғаниевичнинг ҳаёти ва фаолияти ёдга олинди, халқимиз олдидаги буюк хизматлари, тинчлик ва тотувлик, спортимиз ривожи йўлидаги кўрсатган фидойилиги ҳақида сўзлаб, у кишининг вафоти Ватанимиз ва халқимиз учун ниҳоятда оғир йўқотиш экани чуқур қайғу билан таъкидланди. Президентимиз нафақат сиёсат ва иқтисод, бошқа соҳаларда ҳам чуқур билим соҳиби эди. Халқимизга ана шундай буюк инсон бош бўлгани – бизнинг бахтимиз.

Президентимизнинг спортимизни юксалтириш борасида кўрсатган ғамхўрликларини алоҳида таъкидлаш жоиз. 1993 йил 18 мартда футболни ривожлантириш тўғрисида имзоланган ҳужжат бу борадаги дастлабки пойдевор бўлди. Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига бевосита раҳбарлик қилган юртбошимиз соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш учун барча ишга бош-қош бўлганлари диққатга сазовор. Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча вилоятларида замонавий талабларга жавоб берувчи стадионлар фойдаланишга топширилди. Уларнинг энг муҳташами, шубҳасиз, «Бунёдкор» стадионидир. Аренамизнинг тантанали очилиш маросимида Ислом Абдуғаниевич Каримов шахсан иштирок этиб, сўзга чиққанлари умрбод ёдимизда сақланади.

Уч босқичли тизим – «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва универсиадаларда сараланган ёрқин истеъдод соҳиблари эндиликда энг нуфузли халқаро мусобақаларда мустақил Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Август ойида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган ёзги олимпия ўйинларида истиқлол вояга етказган спортчиларимиз тўртта олтин, иккита кумуш ва еттита бронза медалига сазовор бўлишгани Ислом Каримов меҳнатлари маҳсули сифатида баҳоланмоғи даркор.

Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовни нафақат бугунги, балки келажак авлодлар ҳам мустақиллигимиз меъмори сифатида юксак қадрлайди. Президентимиз буюк давлат асосчиси, спорт ва соғлом турмуш тарзининг жонкуяри сифатида тарихда қолади. Биз президентимизнинг ўгитларига оғишмай амал қилишимиз, бошлаган ислоҳотларини муносиб давом эттириб, Ўзбекистон довруғини юксакларга кўтариш йўлида фидойилик кўрсатишимиз шарт. Шунда қадрли Юртбошимизнинг руҳлари шод бўлади.

«Бунёдкор» футбол клуби вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиришди. Клуб мутасаддилари, мураббийлар ва футболчилар Президентимиз портрети пойига гуллар қўйишди.

Элимиз бахти, юртимиз равнақи учун ёниб яшаган улуғ зот Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу сақланади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика