UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  127 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” превью Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” превью

Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган учрашувларнинг бирида “Бунёдкор” ва “Қўқон-1912” клублари Тошкентда тўқнаш келишади. Мазкур ўйинга оид статистик маълумотлар билан танишинг.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар Олий лигада бугунга қадар уч марта рўбару келишган.

Учршувларнинг барчасида “Бунёдкор” ғалабага эришган. Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда “қалдирғочлар”  2:0 ҳисобида зафар қучишган.  Учта учрашувдан бери вакилларимиз “Бунёдкор” дарвозасига йўл топа олишмаяпти.

“Қўқон-1912” иккинчи даврани юқори суратда давом эттирмоқда. Охирги иккита ўйинда Нўъмон Ҳасанов шогирдлари бир ғалаба ва бир дурангга эришганини эътироф этиш жоиз.

Йўқотишлар

Мазкур баҳс олдидан жамоамиз йўқотишларга дуч келди.  Иқбол Маликжонов “Металлург” ўринбосарларига қарши баҳсда жароҳат олган бўлса, тажрибали футболчимиз Азиз Тўхтабоев машғулотлар жараёнида жароҳат олганлиги боис ҳозирча даволаниш жараёнидалар.

Тошкентдаги баҳсни Пислегин бошқаради


Олий лига 23-тур ўйинларида фаолият юритадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, шанба куни бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳсни Пислегин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Қизиғи шундаки, ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган бу икки жамоалар ўйинини ҳам айнан ушбу ҳакам бошқарган.

Олий лига
23-тур
24 сентябрь (шанба)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Калинин (Қарши), Р. Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика