

Мазкур учрашувдан кейин меҳмонлар етакчи футболчиси Бунёд Шодиев фикрларига қулоқ тутдик.

"Бугунги ўйин осон кечмаслигини олдиндан билардик. "Арал Самали" ҳам худди биз каби ғалаба қозониш учун майдонга чиққанди. Худога шукрки, омад бизга кулиб боқди ва муҳим ғалабани қўлга киритдик.
Кейинги ўйинимизни Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши ўтказамиз. Жуда қийин ўйинда бўлади. Бундан кейинги босқичга чиқиш имкониятимиз бор. Кўпчилик "Сўғдиёна"ни мазкур баҳсда яққол фаворит дейиши мумкин. Биз ҳам ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз".



