UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  0 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  19 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  17

Буни кўришингиз керак! Майдонга сув қандай сепилади? (ВИДЕО) Янгиликлар

Буни кўришингиз керак! Майдонга сув қандай сепилади? (ВИДЕО)

Қашқадарё вилояти бўйича сайтимиз мухбири Фахриддин Чориев бизга қизиқарли видео ва фотосуратларни жўнатди.

Гап шундаки, Қашқадарё вилояти Муборак туманининг "Қарлиқ" жамоаси иккинчи лига баҳсларида иштирок этади. Қарлиқ қишлоғи Муборак шаҳридан 30 км.узоқликда жойлашган. Бу жамоа ўтган турда ўз майдонида Косонннинг "Аланга" жамоасини қабул қилди ва ўйин 3:3 ҳисобида якун топди. 

Воқеа жойида бўлган мухбиримиз Фахриддин Чориев ўйиндан олдин қизиқарли видео олишга улгурди. Гап майдонга сув қай тарзда сепилаётгани ҳақида. Яхшиси, видеони кўриб, ўзингиз баҳо беринг.  Айтганча, "Қарлиқ" иккинчи лига иштирокчиси ҳисобланади ва уй учрашувларида энг кўп мухлис йиғадиган жамоа ҳисобланади. 

Мухбиримизнинг айтишича, қарлиқликлар ўйнаганда қишлоқдаги марказий стадионга 3-4 минг мухлис ташриф буюради. Жамоа бош ҳомийси тадбиркор Азамат Ҳошимов бўлиб, барча харажатлар унинг зиммасида. Ўйин пайтида майдон чангиб кетмаслиги учун улар сув сепишнинг антиқа йўлидан фойдаланишар экан.

TAS-IX


TAS-IX эмас




"Қарлиқ" жамоаси ўз майдонида ўйнаганида кўплаб мухлислар ташриф буюришади


Азамат Ҳошимов (чапда) жамоа бош ҳомийси ҳисобланади. 

Рейтинг: +30   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика