

“Штутгарт” ўз уйида “Байер”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиннинг биринчи дақиқасидаёқ меҳмонлар ўйинчиси Алеиш Гарсия ҳисобни очди. Шундан сўнг мезбонлар учта тўп киритишди. Голларга Эрмедин Демирович (5), Максимилиан Миттелштадт (45+7, пенальти) ва Дениз Ундав (58) муаллифлик қилди.
“Бавария” эса меҳмонда “Вольфсбург”ни минимал ҳисобдаги натижа билан мағлубиятга учратди. Ягона гол 56-дақиқада Майкл Олисе томонидан киритилди. Қайд этиш керакки, мюнхенликлар ҳужумчиси Харри Кейн 36-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади.







