Бундеслига. Икки марта тўхтатилган учрашувда "Бавария" навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди

Оқил Абдубарноев
18 фев 2024
Германия Бундеслигасининг 22-туридан ўрин олган "Бохум" — "Бавария" учрашуви якунланди.

Мазкур баҳс майдонга томошабинлар томонидан теннис тўпларининг улоқтирилиши натижасида бир муддат тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, Германия бўйлаб Бундеслигадаги улушларни хусусий сармоядорга сотиш бўйича таклиф қилинган келишувга қарши норозилик сифатида худди шундай намойишлар уюштирилмоқда.

Бохум – Бавария 3:2 (2:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 14 Мусиала, 1:1 – 38 Асано, 2:1 – 44 Шлоттербек, 3:1 – 85, пенальти Штегер, 3:2 – 90 Кейн.

Бохум – Риманн, Эрманн (Гамбоа, 46), Ордец, Шлоттербек, Бернардо, Машович, Лосилла (Лоосли, 90), Штегер, Асано (Ферстер, 90), Антви-Аджей (Квартенг, 86), Брошински.

Бавария – Нойер, Мазрауи (Упамекано, 33), де Лигт, Ким Мин Чжэ, Геррейру (Дайер, 86), Горетцка, Киммих (Сарагоса, 70), Мюллер (Тель, 86), Мусиала, Шупо-Мотинг (Сане, 70), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Упамекано (39), Бернардо (45), Лосилла (45), Горетцка (50), Ким Мин Чжэ (66).

Четлатиш: Упамекано (83).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia