Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мьянмага қарши майдонга тушади
11 дек 2017 09:55
Янгиликлар
Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мьянмага қарши майдонга тушади
Таиланддаги "M-150 Cup" мусобақаси давом этмоқда.
Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам мусобақадаги иштирокини Мьянма U-23 терма жамоасига қарши кечадиган ўйин билан бошлайди.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа кеча ўйин олди машғулотини ўтказди. Бугун тонг футболчилар учун енгил чигалёзди машқлари билан бошланди. Пешиндан сўнг футболчиларга ўйин олди кўрсатмаси берилади.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги дастлабки баҳсда Вьетнам терма жамоаси Мьянмани 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Ўзбекистон U-23 - Мьянма U-23 учрашуви Тошкент вақти билан соат 18.00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар