Бугун "куз-баҳор" тизими ва 2027 йилги мавсум тақвими бўйича йиғилиш ўтказилади

Sherzod Nurmatov
2 окт 2026, 12:15
Бугун Лига олий раҳбар органи — умумий йиғилиш бўлиб ўтади.

“Ҳар тўрт йилда камида бир марта ўтказилиши белгиланган Лига олий раҳбар органи — умумий йиғилиш бугун — 2 октябрь куни 15:00 да бошланади. Унда Суперлига ва Пролига клубларининг ҳар биридан бир нафардан делегат, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциациясидан бир нафар қонуний ваколатли вакил иштирок этиши кўзда тутилган.

Аввалроқ 19 август санасида Диёр Имомхўжаев Ассоциация президенти тақдимномасига асосан Лига Ижроия қўмитаси томонидан ЎзПФЛ бош директорлигига кейинги тўрт йил учун тасдиқланганди. Бугунги Умумий йиғилишда Лига Ижроия қўмитасининг янги аъзоларини сайлаш, Назорат-тафтиш комиссияси таркиби ҳамда айрим ўзгариш ва қўшимчалар киритилаётган Лига Уставининг янги таҳририни тасдиқлаш масалалари кун тартибидан ўрин олган.

Шунингдек, умумий йиғилишда Суперлига ва Пролига клублари раҳбарлари иштирок этаётганидан келиб чиқиб, яна 3 та масала бўйича фикр алмашиш режага киритилган:

• 2027 йилги мавсум ишчи тақвими

• яқин келажакда куз-баҳор форматига ўтиш масаласи

• профессионал футбол ҳакамлиги соҳасини ислоҳ қилиш

Умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар ҳақида батафсил маълумот онлайн тақдим этиб борилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz