UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  48 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1

Бугун футбол: “Олмалиқ” – “Локомотив” Янгиликлар

Бугун футбол: “Олмалиқ” – “Локомотив”

Хабарингиз бор, Олий Лиганинг 19-тури қолдирилган ўйинида “Локомотив” “Олмалиқ” майдонига сафар уюштиради.

Қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган мазкур ўйин олдидан ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Қайд этиш жоизки, “Локомотив” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари шу пайтга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 17 бор баҳс олиб боришган. Ўзаро ўйинларда яққол устунлик “темирйўлчилар” жамоаси томонида.

“Локомотив” футболчилари “Олмалиқ”ни 11 марта мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган. 3 та ўйинда рақибга имконият бой берилган. Яна 3 та беллашув дуранг билан якунланган.

Вакилларимиз олмалиқликлар дарвозасини шу пайтгача 39 бор ишғол этишган ва 20 марта ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишган. Диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, “Локомотив” футболчилари “Олмалиқ”қа қарши ўтган сўнгги 5та ўйинда 20та гол уришга муваффақ бўлишди.

Яна бир маълумот шундан иборатки, жамоаларнинг Олий Лига-2017 биринчи даврасида ўтказилган учрашувида ҳам мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони йирик ҳисобда зафар қучганди. 4-тур доирасида ўтган ўша беллашувда вакилларимиз 5:0 ҳисобида ғалабага эришишганди. Ушбу ғалаба “Локомотив” учун “Олмалиқ” устидан қозонилган энг йирик ҳисобдагиси бўлиб турибди.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Локомотив» (Тошкент) - 17:30.

Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), Р. Ниғмонов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), К. Расулов (Қарши)

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Ш. Ражабов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика