

Тажрибали футболчи собиқ жамоаси "Локомотив"га қайтишга яқин. Томонлар 2 йиллик шартнома имзолайди.
36 ёшли ҳимоячи якунланган мавсумда жами 15 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 тадан гол ва ассист бор. Зотеев "Андижон"дан ташқари, "Сўғдиёна", "Локомотив", "Қизилқум", "Бунёдкор", ОКМК ва Жанубий Корея жамоасида тўп сурган.



