UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  0 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  1 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  3 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  7 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0

Бугун футбол. "Обод" - "Нефтчи" Янгиликлар

Бугун футбол. "Обод" - "Нефтчи"

Теглар :  ОбодНефтчи
Бугун бўлиб ўтадиган бешта ўйин билан олий лиганинг 24-тур учрашувларига якун ясалади. Лига дебютанти ўз уйида "Нефтчи"ни қабул қилади.

Олий лига. 24-тур. 1 октябрь
ОБОД - НЕФТЧИ
Бошланиш вақти
17:00

Турнир жадвалидаги ўрни: "Обод" 15-ўринда (16 очко), "Нефтчи" 8-ўринда (28 очко)
Очколар орасидаги фарқ - 12 очко

Таъриф: Аввалги турда "Локо" билан дуранг ўйнаб, ўзига хос сенсацияни юзага келтирган "Обод" бу турда "Нефтчи" билан беллашади. Иккала жамоанинг кайфияти юқори. Чунки "Нефтчи" ҳам ўтган турда очко олишга эришди. Фарғоналиклар "Олмалиқ"дан устун келишди. Бугун қизиқ учрашув кечиши кутилмоқда. Гарчи "Нефтчи" номдор бўлгани билан "Обод"дан ҳам муносиб қаршилик кутса бўлади.

Факт: "Обод" иккинчи даврада ҳозирча иккита ғалабага эришган ва иккаласи ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилди. Умуман олганда, "Обод" жорий мавсум "Жар" стадионида 11та ўйин ўтказиб, шундан фақат учтасида ғалабага эришган.

Факт: "Нефтчи" ҳам иккинчи даврада ҳозирча икки бор зафар қучди. Ва фарғоналикларда ҳам иккита ғалаба уйдаги беллашувларда қўлга киритилган. "Нефтчи" ҳозирча сафар ўйинларида уч очкони қўлга киритгани йўқ.

Эслатма: Фарғонада кечган биринчи давра беллашувида "Нефтчи" 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика