UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  0 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  0 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  4 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0

Бу йил ПФЛ Кубоги ўтказилмайдиган бўлди Янгиликлар

Бу йил ПФЛ Кубоги ўтказилмайдиган бўлди

Теглар :  пфл кубоги
Январь бошларида бу йил ПФЛ Кубоги мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар чиққанди. Ҳатто мусобақа 25 январдан 11 февралга қадар давом этиши кўзда тутилганди.

Бироқ айрим сабабларга кўра, бу мусобақа ўтказилмайдиган бўлди. Бунга сабаб турнирда қатнашишни ихтиёр этган етарли миқдорда жамоалар йиғилмади. Бизга маълум бўлишича, атиги тўртта жамоа ПФЛ Кубогида қатнашиш ниятида мурожаат қилишган. Бошқа клублар эса индамай қўя қолишган.

Шу ўринда савол туғилади: нима учун клублар томонидан бу мусобақага қизиқиш суст бўлди? Ахир ПФЛ Кубоги четга йиғин ўтказиш учун кетмайдиган клублар учун шу ерда ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтарди. Бу борада Суперлига клубига мурожаат қилганимизда шароит йўқлигини айтишди. Яъни, иштирокчи клублар ўзлари майдон топишга мажбур бўлишган.

Балки бадал пули ҳам қимматлик қилган бўлиши мумкин. Яъни, турнирда иштирок этиш истагида бўлган Суперлига клублари 5 миллион сўм, Про-лига жамоалари эса 3 миллион сўм тўлашлари лозим эди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам етарлича жамоа йиғилмади ва мусобақа бекор қилинди.

Рейтинг: -44   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика