UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  2 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  2 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  7 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6

“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида Янгиликлар

“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Санъат Шихов Эрон билан бўлиб ўтган беллашувни таҳлил қилди.

Унинг фикрича, мазкур ўйин нафақат натижа, балки таркиб ва янги футболчилар имкониятларини баҳолаш нуқтайи назаридан катта аҳамиятга эга бўлди.


— Бу мусобақа биз учун номзод футболчиларни кўриб олиш учун жуда яхши имконият бўлди. Бундай ўйинлар янги футболчиларни босим остида қандай ўйин кўрсатишини кўрсатиб беради — деди Шихов.


У Темур Кападзенинг ҳужумкор тактикасига тўхталиб ўтди:


— Тимур Кападзе футболчиларимизнинг имкониятларини яхши билади, тактикаси ҳужумкор. Албатта, Эрон 115 дақиқа давомида бир киши кам ўйнади. Лекин шунга қарамасдан, футболчиларимиз рақибни ҳимояга бутунлай ўтириб қолишига мажбур қила олишди. 


Шихов таркиб ва ҳимоядаги ҳаракатларни ҳам юқори баҳолади:


— Ҳали бу таркибни оптимал деб бўлмайди. Жаҳон чемпионатига қадар энг кучли таркиб аниқ бўлади. Асосий ҳимоячимиз Абдуқодир йўқлигига қарамасдан, ҳимоячиларнинг ишончли ўйнагани мени хурсанд қилди.


Собиқ футболчи ҳакамлар фаолияти ҳақида ҳам фикр билдирди:


— Ўйинда ВАР тизими ишлади ва ҳакамлар ҳар бир вазиятни кўриб чиқиб қарор қабул қилишди. Менимча, уларнинг қарорлари тўғри бўлди. Бу эса терма жамоамизнинг ғалабаси ҳаққоний эмаслигини билдирмайди. Футболда шундай ҳолатлар бўлади. Рақиб қоидаларни ҳурмат қилиши шарт. Профессионал спортчилар мағлубиятни тан олишни билиши керак, ҳакам ёки бошқаларни айблаш тўғри эмас.


Шиховнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳужумчиларининг салоҳияти Осиё миқёсида юқори баҳоланади:


— Ҳужумчиларимиз Осиёда энг кучлилардан. Канотлардаги вингерларимиз ҳам тезкор. Шуни ҳисобга олиб, имкониятларимизни юқори баҳолайман, — дея хулоса қилди у.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика