UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  16 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  3 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  4 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  17

Бу мавсум "Реал"нинг асосий "қуроли" кимлар? Янгиликлар

Бу мавсум "Реал"нинг асосий "қуроли" кимлар?

Якшанба куни чемпионат навбатдаги турида Иско дублга эришди ва "Реал"га "Эспаньол" устидан ғалаба қозонишда катта ёрдам берди.

Шунинг ўзи ҳам бугунги кунда жамоа учун ярим ҳимоячилар қанчалик аҳамият касб этишини кўрсатиб бермоқда.

7-тур ортда қолган бир паллада амалдаги чемпион бор йўғи 13 та гол уришга эришди. Биз ўрганиб қолган ҳужумкор ўйин намойиш қилувчи "Қироллик клуби" учун бу унчалик яхши натижас эмас. Ўша 13 голнинг 8 тасини ярим ҳимоячилар урганидан хабарингиз борми?


Айтиб ўтганимиз Искодан аввал, марказнинг бошқа бир вакили Дани Себальоснинг дубли Зинедин Зидан жамоасига "Витория"да муҳим уч очкони тақдим қилганди. Марко Асенсио ўзининг икки голини уйда "Валенсия"га қарши учрашувда киритишга муваффақ бўлди. Каземиро ва Тони Кроос эса Ла Лиганинг биринчи турида "Депортиво"га қарши учрашувда биттадан гол уришга муваффақ бўлдилар.

Бундан келиб чиқадики, "Реал Мадрид" рақиб ҳимоячилари нафақат номдор ҳужумчиларга, балки рақиб ярим ҳимоясидагиларга ҳам алоҳида эътибор бериши лозим, акс холда натижаси ёмон бўлиши ҳеч гап эмас.

Карим Бензема ва Криштиану Роналду ҳали миллий чемпионат учрашувларида гол ура олишмади. Гарет Бэйл ҳисобида иккита гол, Борха Майораль ва Лукас Васкес - биттадан гол уришган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика