"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди
06 мар 20:28
Янгиликлар
"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди
Черногориялик футболчи молиявий муаммолар сабабли ОФКга арз қилган эди. Қайта ташкил қилинган "Металлург" ПФК раҳбарияти мазкур масалани синчковлик билан ўрганиб чиқишди ҳамда ҳал қилишни уддалашди.
Натижада, энди "Металлург" клубининг лицензиялаш билан боғлиқ ҳеч қандай чеклов ёки муаммолари мавжуд эмас. Бу борада 5 март санасида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига ОФКдан хат юборилган.
Ўз навбатида, футболчининг агенти Никола Тадич ўйинчи ва "Металлург" клуби ўртасидаги барча муаммолар бартараф этилгани тўғрисида хат юборди.
Шунингдек, агент мазкур вазият ҳал этилишида жонбозлик кўрсатган "Металлург" ПФК бош директори Улуғбек Мирзаевдан миннатдор эканлигини таъкидлаб ўтди. Никола тажрибали мутахассис тўлиқлигича алоқани сақлаб тургани, профессионал тарзда масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатганига урғу бериб ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар