Breaking News: "Барса" таслим бўлди
03 авг 2017 23:07
Янгиликлар
Breaking News: "Барса" таслим бўлди
Мана бир неча ҳафтадан буён футбол жамоатчилиги Неймар "Барселона"дан ПСЖга ўтадими ёки йўқ деган саволга жавоб излаш билан оввора.
Хабарингиз бор, футболчи ва Каталония клуби ўртасидаги шартномада товон пули 222 миллион евро этиб белгиланган.
ПСЖ раҳбарияти ўша суммани тўлашга рози, аммо "Барселона" ўз етакчисидан айрилгиси келмаётган эди. Аммо якунда бари бир "Барселона" таслим бўлди ва масала французлар истагандек якун топди.
"Барселона" Неймар шартномасида белгиланган 222 миллион евро тўлаб берилганини расман тасдиқлади!
Шу билан "Неймарнинг "Барселона"дан кетиши" номли эртак якунланди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар