Барчаси "Сантос" учун. Неймар севимли жамоаси учун операциядан воз кечди

Khoja
29 ноя 2025, 07:55
Бугун "Сантос" ўз уйида "Спорт Ресифи"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ўз ўрнини анча яхшилаб олди.

Ушбу баҳсда Неймар гол урди ва яна битта голга ассистлик қилди. 

Яқиндагина Неймар учун мавсум тугагани ҳақида ёзилган эди. Шифокор унга операция қилиш зарурлигини айтган. Аммо, Неймар ҳозирча ҳеч қандай операция қилдирмаслигини ва қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остида турган "Сантос"га сўнгги турларда ёрдам беришини маълум қилган.

Маълумот учун, "Сантос" айни вақтда турнир жадвалида 41 та очко билан 15-поғонада кетмоқда. Жамоа Б Серияга тушиб кетадиган 17-ўриндаги жамоани 2 очкога ортда қолдирмоқда.

"Сантос" сўнгги иккита турда "Жувентуде" ва "Крузейро"га қарши баҳс олиб боради.


KhojaМуаллиф
Манба: @qosimovt