

Манбага кўра, 21 ёшли аргентиналик футболчи ўзи тарбияланган "Реал"га қайтишни истамоқда. Қайд этилишича, мадридликлар хавбекда истиқболни кўрмоқда ва 2026 йилнинг ёзида уни сотиб олишга тайёр.
Бу мавсумда Пас барча мусобақаларда 16 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Италия клуби билан шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.



