"Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher Ostonov
20 дек 2025
Мадриднинг "Атлетико" клуби айни дамда ижара асосида "Барселона" шарафини ҳимоя қилаётган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордга қизиқиш билдирмоқда.

El Nacional нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар каталонияликларнинг 28 ёшли футболчини олиб қолиш борасидаги режаларини барбод қилишга умид қилмоқда. "Атлетико"дагилар Рэшфордни клубга олиб келиш учун жиддий қурбонликларга ҳам тайёр.

Аввалроқ, ҳужумчи "Манчестер Юнайтед" раҳбариятига Ла Лиганинг бошқа клубларидан тушган таклифларни кўриб чиқмасликни, чунки фаолиятини фақат "Барселона"да давом эттиришни исташини маълум қилганди. Шунга қарамай, "Атлетико" Каталония клубидан кўра яхшироқ шартнома шартларини таклиф қила олишига ишонмоқда.

Рэшфорд жорий мавсумда "Барселона" сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 40 млн еврони ташкил қилади.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: El Nacional