Неймар гол+пас қайд этган баҳсда "Сантос" йирик ғалабани қўлга киритди

Khoja
29 ноя 2025, 07:46
Бразилия чемпионатининг 36-турида "Сантос" ўз майдонида "Спорт Ресифи" жамоасини қабул қилди.

Ушбу баҳсда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда "Сантос" ҳужумчиси Неймар битта гол урди ва яна бир голга ассистлик қилди.

Ушбу ғалаба орқали "Сантос" очколар сонини 41 га етказиб олди ва хавфли зонани тарк этди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia