Бразилиянинг ЖЧ-2026 учун қайдномаси: Анчелоттида 2 та бўш жой қолди, Неймар рўйхатда йўқ

Aslanov Jasurbek
1 апр 2026
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати учун таркибни деярли шакллантириб бўлди.

"ESPN" нашрининг хабар беришича, мутахассис 26 талик рўйхатдан 24 та исм-шарифни аниқлаб олган.

Ҳозирда қолган иккита бўш ўрин учун уч нафар номзод кураш олиб бормоқда:

Лукас Пакета ("Фламенго") — ярим ҳимоячи;

Эндрик ("Лион") — ҳужумчи;

Игор Тьяго ("Брентфорд") — ҳужумчи.

Анчелотти дарвозабонлар ва ҳимоячилар чизиғини тўлиқ тасдиқлаган. Энди у яна иккита ҳужумчи ёки бир ҳужумчи ва бир ярим ҳимоячини танлаши керак.

Энг қизиғи, "Сантос" ҳужумчиси Неймарнинг таркибга киритилган-киритилмагани ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда. Манбанинг таъкидлашича, агар афсонавий футболчи ЖЧ-2026 қайдномасидан четда қолса, бу ҳеч ким учун сюрприз бўлмайди. Кўриниб турибдики, Анчелотти янги авлод ва жисмоний ҳолати юқори бўлган футболчиларга кўпроқ ишонч билдирмоқда.

Бразилия терма жамоасининг якуний рўйхати яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN