

Суҳбатнинг асосий мавзуси Неймарнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун таркибга қайтиши ҳақида бўлди.
"RМC Sport"нинг хабар беришича, суҳбат давомида Анчелотти президентдан 34 ёшли ҳужумчини таклиф қилиш зарурати ҳақидаги фикрларини сўради. Лула да Силва Неймар фақат яхши жисмоний ҳолатда ва жамоага ҳисса қўшишга тайёр бўлган тақдирдагина чақирилиши зарурлигини айтди.
Президентнинг позициясига қарамай, Анчелоттининг ҳозирги режасида "Сантос" юлдуз ҳужумчисини мундиаль якуний қайдномасига киритиш кўзда тутилмаган. Мураббий ҳали Неймар учун жой йўқ бўлган ҳозирги таркибга таянишда давом этмоқда.



