Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади

Khoja
8 май 2025
Сейшель оролларида пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Кеча тунда C ва D гуруҳида ҳам охирги тур учрашувлари ўтказилди ва шундан сўнг барча чорак финалчилар маълум бўлди. C гуруҳида Сенегал Чили устидан 7:3 ҳисобида зафар қучди. Испания - Таити баҳсида эса 8:3 ҳисоби қайд этилди.

D гуруҳида Италия Эль Сальвадор дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритган бўлса, амалдаги жаҳон чемпиони Бразилия Осиё чемпионати финалчиси Уммонни аяб ўтирмади ва 11:1 ҳисобида ғалабага эришди.

8 май куни бўлиб ўтадиган чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган:

Беларусь - Эрон

Португалия - Япония

Сенегал - Италия

Бразилия - Испания

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати финали 11 май куни бўлиб ўтади.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia