Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди

Aslanov Jasurbek
29 ноя 2026, 13:26
Бразилия клублари Либертадорес кубогида Аргентина жамоаларига қараганда кўпроқ зафар қучишган.

Бугун турнир финалида "Палмейрас" "Эстудиантес"ни мағлуб этди (1:0).

Бразилия А Серияси клублари кетма-кет саккиз бор турнир ғолибига айланишди – бу мусобақа тарихидаги энг узоқ серия ҳисобланади. Аргентина жамоалари эса кўпи билан кетма-кет тўрт мавсумда зафар қучишган.

Эндиликда Бразилия клублари ҳисобида Либертадорес кубогида 26 та ғалаба бор. Улар Аргентинадан (25) ўзиб кетишди. Учинчи ўринни 8 та соврин билан Уругвай эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Wikipedia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›