Либертадорес Кубоги учрашуви вақтида ноҳуш ҳолат рўй берди

Mirjalol Normatov
24 авг 2024, 02:48
Либертадорес Кубоги доирасидаги "Сан-Паулу" - "Насьонал" баҳсида ноҳуш ҳолат рўй берди.

Баҳснинг 84-дақиқасида "Насьонал" футболчиси Хуан Искьердо майдонга йиқилди. Унга тезкорлик билан ёрдам кўрсатилди ва тез тиббий ёрдам машинасида олиб кетишди. Барчасига футболчининг юрагидаги муаммолар сабаб бўлди.

Шифокорлар Хуаннинг юрак ритмида муаммолар борлигини маълум қилишди. Айни дамда у реанимацияда мутахассислар назорати остида бўлиб турибди.

Учрашув 2:0 ҳисобида "Сан Паулу"нинг ғалабаси билан якунланди.

ВИДЕОНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗДА ТОМОША ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: https://t.me/okkosport