Бўрибосар, ғазабдаги Полвонов ва дўппи кийган Дарко. Ўзгача ФОТОМАҚОЛА

Tolibjon Qosimov
21 июн 2020
Кеча Coca Cola Суперлигада 5-тур беллашувлари давом эттирилди.

Олмалиқда маҳаллий АГМК жамоаси Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилди. Унда Миржалол Қосимов шогирдлари Арсланмират Амановнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишди. Ана шу беллашувдан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Видео "Тезкор студия". "Навбаҳор"дан чиройли голлар, "Локомотив"нинг кучи "Сўғдиёна"га етмади, АГМК сўнгги дақиқада ғалаба қозонди

Фото: Толибжон Қосимов

Мухлисларсиз стадион.


Жамоавий суратга тушишда оралиқ масофа сақланмоқда.



Бош билан жуда яхши ўйнайдиган Ватсадзе ва Бубанья тўп учун ҳаводаги курашда.


- Ким олади-ё шугинани-ё.


- Мен оламан-о шугинани-ё...


- Мен ҳам ололаман-о шугинани-ё...


- Биттанг ҳам ололмадинг.


- Нима?


- Ҳа, ҳа. Ҳеч ким оломади деяпти...


 

- Миржалол ака, узр. Ҳакамга сизни гиж-гижлаб қўйдим)


Биринчи бўлим охирида Ҳусниддин Ғофуров жуда қулай имкониятни кўкка совурганидан кейин.


Элгужа яхши вазиятдан фойдалана олмаган вазият.


Бўрибосар.


Ҳожимат Эркинов ўйинда юзага келган энг яхши имкониятдан гол ура олмаганидан ғазабланаётган Зафар Полвонов ва ҳайратдаги Ҳожимат.



Қайга бормай бошда дўппим,
Ғоз юрарман, гердайиб (c)


- Яшааанг ҳофиз.


- Нима ҳақида қўшиқ айтаяпти?


- Юр, Даркони қўшиғини эшитамиз.


- Сен ҳам қўшиқ айтишни биласанми?
- Йўқ, мени тинч қўй-э.


- Элгужа мендек қўшиқ айтолмасакан.


Гол бўлган вазият.


Аманов гол урганидан кейин миннатдорчилик ўлароқ дуога қўл очди.


Ғалаба завқи.


Умид қиламиз, бугунги ўзгача фотомақоламиз ҳеч кимга оғир ботмайди. Зеро, бу шунчаки ҳазиломуз фотомақола.


Беллашувдан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia