UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Африка кубоги. Нигерия Тунисга ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 02:52Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Алавес"ни мағлуб этди  18 02:42А Серия. "Милан" — "Ювентус" ўйинида ҳисоб очилмади  0 02:40Лига 1. ПСЖдан йирик ғалаба, Рамос гол урди  9 01:14Ўз тенгқурлари ичида фақатгина бир футболчи Мбаппе ва Холанд билан бир поғонада бормоқда  4 00:47Футзал. Евро-2022. "А" гуруҳида 2-тур баҳслари ўтказилди  2 00:20Африка кубоги. Илк чорак финалчи пенальтилар сериясида аниқланди  3 00:11Ла Лига. "Алавес" — "Барселона". Асосий таркиблар маълум  34 00:03Лига 1. ПСЖ — "Реймс". Рамос асосий таркибда!  10 00:00А Серия. "Рома" "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов майдонга тушмади  21 23:49А Серия. "Милан" — "Ювентус". Асосий таркиблар маълум  9 23:30АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  62 23:27Бундеслига. "Бавария" "Герта"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 23:11Африка кубоги. Нигерия – Тунис. Таркиблар маълум  3 22:58Бензема "Реал" таркибида илк маротаба пенальтидан фойдалана олмади  18

Болалигида пицца сотиб, бизнес билан шуғулланган, ҳозир эса суперагентга айланган Мино Райола Янгиликлар

Болалигида пицца сотиб, бизнес билан шуғулланган, ҳозир эса суперагентга айланган Мино Райола

Бугунги кунда футбол оламида Мино Райола номи барчага таниш. Райола бу даражага қандай етди? Мижозларининг тўла ишончига қай тариқа эришди?

Бу ҳақда Sky Sports алоҳида материал тайёрлади. Биз эса уни сизларга тақдим қилмоқчимиз.

Агентларни кўпчилик ёқтирмайди, гўёки улар футбол душмани ҳисобланади. Бу каби фикрлар қаҳрамонимизга жуда мос келади. Бизнес салоҳияти бўйича Мино ҳамкасби Жорже Мендеш соясида қолиб кетаётган бўлса-да, у яхши ишларни бажармоқда. Мендеш билан фарқли жиҳати шуки, Райолани ёмон кўрадиган мутахассислар талай топилади. Хусусан, “Манчестер Юнайтед”ни узоқ йиллар давомида бошқарган Сэр Алекс Фергюсон ҳам Райолага бўлган нафратини ҳеч қачон яширмаган. 

“Футбол оламида менга ёқмайдиган бир нечта агентлар бор. Улардан бири сўзсиз Поль Погба агенти Мино Райоладир. Бизда Погба билан шартнома муддатини яна бир йилга узайтириш имконияти бўлган уч йиллик келишувимиз бор эди. Жараён силлиқ давом этаётган бир вақтда унинг вакили Райола катта саҳнага чиқди. У билан биринчи учрашувимиз муваффақиятсиз якунланди. Тушунарлики, биз уни қўлдан чиқардик. Райола франциялик футболчининг оила аъзолари ишончини қозона олганди. Натижада, у “Ювентус” билан шартнома имзолади”, – дея фикр билдирганди Фергюсон. 

Мана шундай салбий фикрлар бўлса-да, футболчилар Райолани ёқтиришади ҳамда у билан ишлашни исташади. Чунки Погба “Ювентус”да суперюлдуз даражасига етди ҳамда “Манчестер Юнайтед”га қайтиши учун инглиз клуби жуда катта маблағ сарфлади. 

Златан Ибрагимович Минога фаолиятини ишонган. Улар шу вақтга қадар ҳамкорликда ишлаб келишмоқда.

"Агентимнинг қандай кўринишда бўлишини очиғи билмасдик. Назаримда, агентим худдики, костюм-шим кийиб олган ва қўлига қимматбаҳо соатни тақиб олган бирор киши бўлса керак, деган тахмин бўлган. Бироқ тахминларимга зид бўлган бошқа кишини кўрдим. Қориндор, жинси шим ва "Nike" футболкасини кийиб олган оддий одам. У билан учрашиб, ресторанга борган вақтимизда, у нима буюртма берганини биласизми? Авокадоли суши-ролл ва қисқичбақага буюртма берди. Официантлар буюртмамизни улкан лаганда олиб келишди. Буни кўриб, камида беш киши овқатланса керак, деган тахмин пайдо бўлди. Бироқ Минонинг бир ўзи барчасини паққос туширди”, – дея эслайди Ибрагимович. 

Келиб чиқиши Италиядан бўлган нидерландиялик агент мижозларини доимий равишда ҳимоя қилиб келади. Бу жиҳати билан у анча машҳур инсонга айланган. 

“Футболчилар Минони ажойиб йигит деб ўйлашади. Негаки, у мижозлари учун энг яхши келишувларни амалга ошириб келади. Кўпчилик уни футбол душмани деб ҳисоблайди. Топ-даражадагилар нега унга ишонч билдиришларини тўлиқ тушуниш учун Минонинг фаолияти қандай бошланганига эътибор қаратинг”, – деб эслайди Райоланинг собиқ мижози Михел Крек.

Мино болалигида Гарлемдаги ота-онасининг пицца тайёрлайдиган кафесида ишлаган. У бизнес борасида ҳам юқори салоҳиятли мутахассис ҳисобланади. 17 ёшида Италия бозорида Нидерландия компаниялари учун ривожланиш имкониятарини тақдим қилувчи Intermezzo фирмасига асос солди. Унинг таъкидлашича, у дастлабки миллионларини айнан шу соҳада қўлга киритган. 

Қизиқувчанлиги ва тиним билмасдан илм излашга ошнолиги туфайли агент сифатида фаолиятини бошлашига имконият берди. Дейлик, у Деннис Бергкампнинг “Интер”га ўтишида бевосита иштирок этди. Бергкамп трансфери Райола учун биринчиси эмас эди. У ўша йили Марсиано Винкнинг "Женоа"га ўтишига кўмаклашди. Бундан бир йил муқаддам эса Брайан Ройни “Фоджа”га трансферида бевосита қатнашганди.

"Мино итальян тилини яхши билгани учун ҳам менинг “Фоджа”га ўтишимда иштирок этди ва музокараларни олиб борди. Шартнома имзоланганидан сўнг у мени асло ёлғизлатиб қўйгани йўқ. Доимий равишда менга ҳамроҳлик қилди", – деди Рой.

Айтишларича, Мино "Фоджа"да мижозига олти ой давомида ғамхўрлик қилган. Буни Рой ҳам мамнуният билан тасдиқлайди. 

“Биз бир неча ой давомида меҳмонхонада қўшни бўлиб истиқомат қилдик. Кейинчалик мен ўзимга доимий турадиган хонадон топдим. Бунда албатта, Мино ёрдам берди”, – дея қўшимча қилади Брайан Рой.

Қаҳрамонимизнинг қандай даражадаги агент эканини "Лацио", "Рома" ва "Наполи" каби клубларда ишлаган таниқли чехиялик мураббий Зденек Земан ҳам ошкор қилган. 1996 йилда Райола чехиялик Павел Недведни "Спарта"дан "Лацио"га ўтишига ёрдам берди. Маълум вақтдан сўнг Недведнинг “Ювентус”га қўшилишида иштирок этди. Павел туринликлар сафида 2003 йилда “Олтин тўп” совринига эга бўлди. 

Унинг агентлик компанияси кичик бўлиб, уни Райоланинг шахсан ўзи бошқаради. Воситачилик ишини бошлаганига 20 йилдан зиёд бўлса-да, у ҳалигача йирик келишувларни амалга ошириб келмоқда. Кўплаб топ-жамоалар Райола билан гаплашишда муаммоларга дуч келади. Бунга қайсидир маънода унинг хизмат ҳақи жуда юқори экани сабаб бўлади. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳали Эрлин Холанднинг трансфери футбол тарихида рекордлардан бири бўлиши мумкин. Бу эса қаҳрамонимизни ҳам янада бойитади.

Самандарбек тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
15 янв 01:07:33
The gold
Ёмон емаску райола футболчиларни Рози килса итдег йугуради маошни олсун дейдида райола фудболчиларни оркасидан миллиард топади клублар миллионини берсунда у бизларга ишласа яхши пул олса ёмон как бутта западло шу яхшими а
   
14 янв 19:15:20
Хакикатгуй
Хотин тараф бакувватдир дейди узбек.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика