UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  10 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  32 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   25 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  348 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  7 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  2 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди Янгиликлар

"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди

Футбол олами катта йўқотишга учради: Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоаси бош мураббийи Мигель Анхель Руссо 69 ёшида вафот этди.

Унинг вафоти ҳақида клуб расмий сайти эълон қилди.

Руссо сентябрь ойида сийдик йўллари инфекцияси асоратлари туфайли касалхонага ётқизилганди. Даволанишга қарамай, Руссонинг аҳволи оғирлашди ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.

Хайрлашув мактубида "Бока" мураббий ўзининг сўнгги кунларигача футболга бўлган чексиз иштиёқини намоён этганини таъкидлади. Унинг ёрдамчиси Клаудио Убеданинг сўзларига кўра, Мигель Анхель касалхонада бўлганида ҳам жамоа ишлари билан қизиқиб, бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиб турган.

"У футбол билан яшаб, нафас олди – майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ҳақиқий жангчи эди", – дейилади клуб баёнотида.

Мигель Анхель "Бока Хуниорс" клубида доимий изини қолдирди. У афсонавий клубни уч марта бошқарган: 2007, 2020–21 ва яна 2025 йилда. Айнан унинг бошчилигида "Бока" 2007 йилги Либертадорес Кубогида ғолиб чиқди ва Жанубий Американинг энг муваффақиятли жамоаларидан бирига айланди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Эроннинг "Истиқлол" жамоасида ўйнаётган Жалолиддин Машарипов 2021/22 йилги мавсум "Ал Насср"да Руссо қўл остида ўйнаган. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика