

"Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман. Ҳа, ҳақиқатан ҳам вазият оғир, лекин умуман олганда, мамнунман. Январь ойидаги трансфер ойнасигача ҳали анча бор, ҳозир бу ҳақда ўйлашнинг мавриди эмас. Биз мавжуд ўйинчилар билан ишлаймиз, мен уларни яхши ишлашга мажбур қилишим керак", – деди Блан.
Эслатиб ўтамиз, Лоран Блан мавсумни ёмон бошлагани учун "Лион"дан ҳайдалган Петер Бош ўрнига олиб келинди.



