UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  0 14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  1 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  0 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  2 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  1 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  19 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  20 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  4

"Бизга бугун Хави ҳам тўсқинлик қила олмасди" — 2018 йил "Насаф" Қаршида "Ал Садд"ни қандай мағлуб этганди? Янгиликлар

"Бизга бугун Хави ҳам тўсқинлик қила олмасди" — 2018 йил "Насаф" Қаршида "Ал Садд"ни қандай мағлуб этганди?

Бир-бирига бегона бўлмаган жамоалар ОЧЛ доирасида яна тўқнаш келади.

"Ал Садд"нинг Қаршига келиши бундан 5 йил олдинги ёқимли онларни ёдга солгани аниқ. 2018 йил "Насаф" тарихида янгиланиш, авлодлар алмашинуви рўй бераётган вақтлар, жамоа эса ОЧЛда иштирок этарди. Рақиб таркибида "Барселона" афсонаси Хави бор "Ал Садд" эди. Буни қарангки, Хави қандайдир сабабларга кўра Қаршига келмади. Ўша куни Рўзиқул Бердиев ҳам Чераннинг хизматидан фойдалана олмаган. 

Ўйинда катта устунликка эга бўлган Қатар клуби бир қанча хавфли вазиятлардан фойдалана олмаган, Қувватов тўп йўлига қалқон бўлганди. 61-дақиқада "Ал Садд" ҳимоячиси жарима майдончаси ичида Бобир Абдихолиқовни йиқитади. Вазиятга яқин турган ҳакам иккиланмасдан 11 метлик нуқтага ишора қилади. Азиз Ғаниев эса зарбани аниқ ижро этиб якунда ғалаба келтирганди, дея оламиз. Пенальтидан ташқари Бобир Абдихолиқов 77-дақиқада жуда қулай имкониятдан фойдалана олмаган. Ҳужумчи бирга-бирга бир вазиятда тўпни дарвозабоннинг ўзига тепган. 

Қолаверса, Қаршидаги "Марказий" стадионга ўйинни томоша қилиш учун 20 507 нафар мухлис ташриф буюрган. Маълумот учун, стадионнинг сиғими 21 000 кишига мўлжалланган. 


Учрашувдан сўнг Азиз Ғаниев учрашув ҳақида шундай деганди:"Ўйинга Хави келади дейишганди. Шу боис кўплаб мухлислар келишган бўлса керак. Бизга бугун Хавими бошқасими халал бера олмасди"

2018 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида Қаршига келган жамоаларга осон бўлмаган. Улар ҳаттоки гол ҳам уришни уддасидан чиқа олмаганди. 


"Насаф" - "Ал Васл" 1:0
Гол
: Игорь Голбан

"Насаф" - "Ал Садд" 1:0
Гол
: Азиз Ғаниев

"Насаф" - "Персиполис" 0:0

Шунга қарамай "аждарлар" 10 очко билан ҳам гуруҳдан қолиб кетган. 

ОЧЛ-2018
"С" гуруҳи, 3-тур
"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Садд" (Қатар) 1:0
05.03.2018. "Марказий" стадион
Гол:
Азизжон Ғаниев 62 пенальти, - 1:0.
Ҳакамлар: Иида Жумпеи (Япония), Очи Шинжи (Япония), Караками Сатоши (Япония), Алибек Сапаев (Туркманистон)
Назоратчи: Ҳусайн Милажерди Аскари (Эрон)
Комиссар: Ли Санг Вон (Жанубий Корея)

"Насаф": 35.Санжар Қувватов - 55.Славко Лукич, 22.Игорь Голбан, 92.Умар Эшмуродов, 31.Сайдулло Раҳматов - 7.Одилжон Ҳамробеков, 6.Азиз Ғаниев - 77.Жасур Ҳасанов (14.Шароф Муҳитдинов, 87), 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 90), 20.Ислом Кенжабоев (4.Мақсуд Каримов, 79) - 10.Бобир Абдихолиқов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Санжар Рашидов, 30.Худоёрхон Саъдуллаев.

"Ал Садд": 1. Саад Алшии - 2.Педро Корреа, 3.Ёсир Иса (8.Али Асад, 71), 12.Ҳамид Исмоил Ҳалифа, 14.Абдулкарим Ҳассан, 37.Аҳмед Суҳаил - 16.Буалем Кухи (10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 60), 20.Салим Али Ал Ҳажри, 96. Акрам Афиф, 5.Жугурта Ҳамрон (17.Ҳасан Аҳмад, 82), 11.Бағдод Бунеджа.
Захира: 4.Сайяр, 7.Мусааб Хидир, 22.Мишал Баршам, 99.Али Ферейдун.  

Огоҳлантиришлар: Аҳмед (19), Раҳматов (21),


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика