"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида
10 май 2025 16:38
Янгиликлар
"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби ярим ҳимоячи Бруну Фернандешга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
"Кўплаб клублар Бруну каби футболчини сафига қўшиб олмоқчи бўлиши нормал ҳолат. Худди шу нарса бизнинг бошқа футболчиларимизга ҳам тегишли. Лекин биз энг яхши ўйинчиларни сақлаб қолмоқчимиз. Бруно, шубҳасиз, дунёнинг энг яхшиларидан бири, шунинг учун бизнинг фикримиз ўзгармади. Биз Брунунинг шу ерда қолишини истаймиз. У сотилмайди", – деди Аморим матбуот анжуманида.
Бруну Фернандеш шу йилнинг кузида 31 ёшга тўлади. Ярим ҳимоячининг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар