UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  5 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман. 1:0 ҳисобини 2:0 га, 2:1ни эса 3:1 га ўзгартиришимиз мумкин эди. Вазиятларимиз етарлича бўлди.

- Ўйин якунига оз вақт қолганида ҳимояни мустаҳкам ушлаш мумкинмиди?

- Рақиб стандарт вазиятдан гол уриб кетди. Ҳар бир вазиятга эътиборли бўлиш лозим. Йигитлар тўғри ўйин кўрсатишди, фақат битта ўша вазиятдаги эътиборсизлик голга олиб келди.

- Иккинчи бўлимлар "Насаф"да ўхшамаяпти. Натижа бўйича жамоа ютқазяпти. Бу ҳақида нима дейсиз?

- Жисмоний ва руҳий тайёргарлик бугунги ўйинга яхшироқ эди. Боя айтганимдек, биз 1:0 ҳисобини 2:0 га ўзгартирганимизда бошқача натижа бўларди. Ҳимояда эътиборли бўлиб тургандик, бироқ стандарт вазият голга олиб келди.

- "Насаф" жамоасида кетма-кет иккинчи дуранг натижа қайд этилди. Ўтган ўйинда ҳам жамоа яхши ўйин кўрсатганди. Иккинчи бўлимларда футболчиларга аниқлик етишмаётган бўлиши мумкинми?

- "Хоразм" билан учрашувдан сўнг айтгандим, биз очко йўқотишга ҳақли эдик, ўйинимиз ўхшамаганди.  Бугун ҳужумдаги вазиятларимиз кўпроқ эди. Бу саволга бундан олдин жавоб бердим. Саволни чуқурроқ ўйлаб кейин бериш керак.

- Акмал Мозговой, Хусайн Норчаев, Стефан Чоловичлар асосий таркибда ўйнаб келишаётганди. Бугун улар 60-дақиқадан кейин ўйинга қўшилишди. Бу ўйинга танланган тактика билан боғлиқми?

- Чолович ўтган ўйинда ҳам қатнашмади, жароҳати бор. Мозговойда кеча озроқ иситма бор эди. Шу боис уни захирада ушлашга мажбур бўлдик. Норчаев ҳам енгил жароҳатини тиклаётганди. Шу боис уни ҳам захирадан майдонга туширдик.

- Кетма-кет очко йўқотишлар жамоага босим юкламайдими?

- Ҳеч қандай босимни ҳис қилмаймиз. Кейинги ўйинларда яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Мавсумнинг кўп қисми ҳали олдинда. Шунақа босқичлар ҳам бўлади, шундан яхши ўтишимиз керак. Ҳар қандай жамоа ҳам узлуксиз яхши натижа қайд этиши қийин. Бугун вазиятлардан унумли фойдаланимиз керак эди, бирга-бир чиқиб бориб ҳам гол ура олмадик. Йигитлар ғалабани жуда хоҳлашди. 

- "Насаф" чемпионликка эришганида натижа учун ўйнаган ўйинлар ҳам бўлган. Агар сизда чиройли ўйин ёки натижа келтирадиган ўйин танлови бўлса, қайси бирини танлаган бўлардингиз?

- Албатта натижа муҳим. Ўтган мавсумда чиройли ўйнаб, натижа қилмаганимизда якунда чемпионлик қўлга киритилмаган бўларди. Футболда биринчи навбатда натижа керак. "Интер" ёки ПСЖ ярим финалларда "Барселона" ва "Арсенал"дан яхшироқ ўйнади деб айта олмайман, бироқ иккиси ҳозир финалда. Натижа муҳимроқ, албатта натижани эсдан чиқармаган ҳолда сифатли футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ҳозир "Насаф" шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти. Шу даражамизни ушлашимиз керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика