Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?
29 сен 13:25
Янгиликлар


Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?
Осиё гранди ўз тарихида иккинчи маротаба Қашқадарёга келади. "Ал Ҳилол" илк бор 2006 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида Муборакда "Машъал" билан тўқнаш келган. Қаршидаги "Меҳнатчи" стадионида ўтказилган ўйинда "Машъал" рақибини 2:1 ҳисобида доғда қолдирган. Жамоа 2005 йил Ўзбекистон чемпионатида иккинчи ўринни олган ҳолда тарихида илк бор ОЧЛ чиптасини қўлга киритганди. Уларга гуруҳ босқичида "Ал Айн", "Ал Ҳилол", "Ал Мина" рақиблик қилган. Бу квартетда "Машъал" 8 очко жамғарган. У пайтда турнир форматига кўра фақатгина гуруҳ ғолибларигина кейинги босқичга чиқар, шу боис "Ал Ҳилол" 10 очко билан иккинчи ўринда қолиб кетганди. "Ал Айн" эса 13 очко билан гуруҳ пешқадами бўлган.
ОЧЛ-2006. Гуруҳ босқичи.
26.04.2006. 15:00, Қарши "Меҳнатчи" стадиони
"Машъал" - "Ал Ҳилол" 2:1
Голлар: Ботир Қорев 50, Зафар Холмуродов 82 - Абдулла Ал Досари 90+2
"Машъал": Павел Бутенко, Ҳамза Каримов, Дилявер Ваниев, Ботир Қораев, Камолиддин Кенжаев, Анвар Ғофуров, Анатолий Остап (Жаҳонгир Жиямуродов,46) Рустам Қодиров (Зафар Холмуродов,57) Рашид Ғофуров (Виктор Клишин,85) Жасур Ҳасанов, Шуҳрат Мирхолдиршоев
"Ал Ҳилол": Фаҳад Ал Шаммари, Абдулазиз Абдуассалам, Абдулазиз Ал Ҳилоли, Фаҳед Ал Мофаржи, Камел Муса, Марсело Таварес, Мешал Ал Мури, Аҳмад Ал Суваил, Абдулла Ал Доссари, Султон Ал Барган, Жованни
"Бу ўйин кечагидек эсимда. Муборакдаги стадион талабга жавоб бермагани учун гуруҳдаги 3 та ўйин ҳам Қаршида ўтказилган. "Машъал"да "Навбаҳор"дан кўчиб келган футболчилар Шуҳрат Мирхолдиршоев, Рашид Ғофуров, Жасур Хасанов, Хайрулла Каримовлар бор таркиб эди. Ботир Қораев ва Зафар Холмуродов "Насаф"дан ижарага олинган. Бу "Машъал" тарихидаги энг кучли таркиби эди. Қаршида катта байрам бўлганди",- дейди ҳамкасбимиз Азиз Нурий.
"Қайсидир ўйинлар эсимда. Гуруҳимизда Саудия Арабистони, БАА, Ироқ жамоаси бор эди. Биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик, Зафар Холмуродов гол урган. БАА жамоаси билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекдик. Таркибимиз кучли ва яхши футболчилардан иборат эди. Табиийки, ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқар эдик. Лекин бу футбол, нимадир сабаб бўлади. Масалан, "Реал Мадрид"нинг таркиби кучли футболчилардан иборат бўлсада ҳеч ким сизга натижани кафолатлай олмасди. Ҳар бир натижани ўйиндан сўнг таҳлил қилиб сабабини билиш мумкин. Олдинда кўра билиш жуда қийин. "Машъал" жамоамизнинг шу йилги таркибини эсласак барча позицияларда кучли футболчилар йиғилган ва рақобат ҳам бор эди",- дейди Анвар Ғофуров.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар