Билич "Вест Хэм" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди
25 окт 2017 11:52
Янгиликлар
Билич "Вест Хэм" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди
АПЛнинг 9-тур учрашувидан сўнг "болғали жангчилар" турнир жадвалида 16-ўринга тушиб кетишди.
"Аввалига сардор Марк Нобл билан суҳбатлашдим, кейин бошқа футболчиларни суҳбатга чорладим. Фикримча, учрашувлар катта фойда келтирди. Вазиятдан хабардормиз: Ўйинимизни ижобий томонга ўзгартириб, очко тўплашда барқарор бўлишимиз лозим.
Ўтган йили ҳам бизда оғир дамлар бўлди, аммо биз меҳнатимиз эвазига уни енгиб ўтдик. Ҳозир ишлашда давом этиш лозим. Мен иложи борича тезроқ жамоани олға чорлашим ва ўйинини ижобий томонга ўзгартиришим керак" - дейди Билич.
Олдинроқ, "Вест Хэм" раҳбарияти Биличга вазиятни ўнглаш учун 2та учрашувлик имконият бергани эълон қилинганди. "Вест Хэм"нинг кейинги икки рақиби "Тоттенхэм" (Лига Кубоги) ва "Кристал Пэлас" (Премьер-лига).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар