UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  14 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Бикмаев Эронга қарши ўйнай олмайди Янгиликлар

Бикмаев Эронга қарши ўйнай олмайди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марат Бикмаев жароҳати туфайли Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинида иштирок эта олмайди.

“Локомотив” аъзоси кеча, 6 июнь куни Таиландга қарши (2:0) ўтказилган ўртоқлик ўйинида жароҳат олиб, 52-дақиқа майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Дастлабки тиббий текширув натижаларига кўра, Марат Бикмаев Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинига қадар тиклана олмаслиги маълум бўлди. Шу жумладан, Даврон Хошимов клубда орттириб олган жароҳатидан бутунлай фориғ бўлмади ва у ҳам Теҳрон сафарини ўтказиб юборади.

Аввалроқ жароҳатлари туфайли Виталий Денисов (“Локомотив” Москва), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент) ва Александр Мерзляков (“Қўқон-1912”) олинган жароҳатлари сабаб терма жамоанинг Таиланд ва Эронга қарши беллашувларини ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.  

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь, душанба куни Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:45 да бошланиши кўзда тутилган.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика