Бэйл "Тоттенхэм" дарвозасига гол урса, уни нишонлайдими?
12 сен 2017 11:14
Янгиликлар
Бэйл "Тоттенхэм" дарвозасига гол урса, уни нишонлайдими?
"Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг сўзларига кўра, "Тоттенхэм"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги учрашувда гол урса, уни нишонлашини айтди.
Бэйл 2013 йилда "шпорлар"дан "Қироллик клуби"га ўтган.
"Бир неча йил олдин мавсумолди учрашувида "Тоттенхэм" дарвозасига гол урганман ва уни нишонламаган эдим. Ўйлашимча, ҳаммаси ўша кун ўзингизни қандай ҳис қилишингизга боғлиқ. Агар бу 91-дақиқада урилган ғалаба голи бўлса, уни нишонлашдан ўзингизни тутиб тура оласизми?" - дейди Бэйл.
"Реал" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги учрашуви 17 октябрь Мадридда, Лондондагиси эса 1 ноябрда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар