Бэйл: "Менга фақат футбол ўйнаш ёқади - бу мени бахтли қилади"

Alisher
23 окт 2020
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарет Бэйл Европа Лигаси доирасидаги ЛАСК (3:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Биз бахтлимиз. Биз ўйин қийин бўлиши мумкинлигини тушунгандик, ўйинга профессионал тарзда ёндошдик ва 3 очкога эга бўлишни хоҳлагандик. Гуруҳдан чиқишни хоҳлаймиз.

Биз жисмоний жиҳатдан тайёрмиз, бизда кўп ўйинчилар бор, аммо биз кўплаб мусобақаларда қатнашмоқдамиз. Бизда ажойиб жамоа бор.

Таркибга қайтиш зўр бўларди. Анчадан бери клуб миқёсида ўйнамадим. Бу ўйин мени кескинроқ ва тезкорроқ қилади. Менга фақат футбол ўйнаш ёқади - бу мени батли қилади", - дейди Бэйл.


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com