АПЛ топ клуби Пасни нишонга олди

14 ноя 2026, 13:24
"Комо"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николас Пас Англия Премьер-лигасининг топ клуби қизиқишлари доирасида.

"Манчестер Юнайтед" ёш истеъдодни сотиб олиш пойгасига киришган. "Қизил иблислар" ҳужум чизиғини кучайтиришга интилмоқда ва 22 ёшли аргентиналик футболчи номзодлардан биридир.

Жорий мавсумда Пас барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 14 та ўйинда иштирок этиб, 6 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Паснинг Италия клуби билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари ярим ҳимоячини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Transfer News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›