Бен-Арфа бепулга "Сент-Этьен" клубига ўтиши мумкин

Alisher
21 апр 2020
"Вальядолид" ярим ҳимоячиси Хатем Бен-Арфа мавсум якунлангандан сўнг Франция чемпионатига қайтиши мумкин.

33 ёшли ўйинчи "Сент-Этьен"дан таклиф олди.

Франция клуби бош мураббийи Клод Пюэль Бен-Арфа билан "Ницца"да бирга ишлаган.

"Вальядолид" хавбекининг шартномаси 30 июнда якунига етади, шу сабаб "Сент-Этьен" Бен-Арфани текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин.


AlisherМуаллиф
Манба: le10sport.com