

Провансаль клуби устози Хорхе Сампаолининг шахсан ўзи 34 ёшли ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. Хатем айни дамда эркин агент мақомида. Унинг "Бордо" билан тузган шартномаси 2020/21 йилги мавсум сўнггида якунланган эди.
Хавбек ўтган мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Хатем "Марсель"да олдинроқ 2008-2010 йиллар давомида ҳаракат қилган.



