Бельгия — Сенегал. Таркиблар билан танишинг

Aslanov Jasurbek
1 июл 2026, 23:48
Бироздан сўнг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичи доирасида Бельгия ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Жамоалар АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги "Люмен Филд" стадионида тўқнаш келишади. Учрашувни Саид Мартинес (Гондурас) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Жамоаларнинг бошланғич таркиблари.

Бельгия: Куртуа, Кастань, Мехеле, Теат, Де Кёйпер, Тилеманс, Де Брёйне, Ванакен, Доку, Троссард, Де Кетеларе.

Сенегал: Дио, Ньякате, Якобс, Диатта, Диарра, Идрисса Гейе, Сисс, Пап Гейе, Ндиайе, Сарр, Мане.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›