

Немис клуби футболчи учун 150 миллион евро талаб қилмоқда. Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Ўтган мавсумда Вирц барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг нархи 140 миллион еврони ташкил этади.
22 ёшли германиялик футболчига "Манчестер Сити" ва "Реал" ҳам даъвогарлик қилмоқда.




