UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  0 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  2 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  1 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  19 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  2 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  10 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  10 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  6 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  9 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2

Бахтиёр Ёқубов: “Баҳсларнинг зич жойлашуви, ўйинимизга таъсир ўтказди” Янгиликлар

Бахтиёр Ёқубов: “Баҳсларнинг зич жойлашуви, ўйинимизга таъсир ўтказди”

Олий лига 14-тур доирасидаги “Қизилқум” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг фарғоналиклар вакили Бахтиёр Ёқубов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун майдонда икки тенг кучли рақиблар ҳаракат қилди. Очиғи, “Насаф” ҳамда “Қизилқум”га қарши баҳсларни бир-бирига яқинлиги бевосита бугунги ўйинимизга таъсир ўтказди. Қўшимчасига, Фарғонадан Навоийга узоқ йўл босиб келдик. “Қизилқум” жамоаси ўтган турни ўтказиб юборгани сабабли уларда ўйинга тайёргарлик кўриш учун вақт кўп бўлди. Умуман олганда мазкур омилларни ҳисобга олсак, сафардан бир очко билан қайтиш қониқарли натижа бўлди деб ўйлайман. “Қизилқум” бугун дуранга мос ўйнади. Рақиб сафида фақат Илҳом Юнусов алоҳида ажралиб турди. Бошқа футболчилар, хусусан рақиб сафидаги хорижлик ўйинчилар ҳам бир бош устун ўйнашни уддалай олмади. Кейинги турда ўз уйимизда Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қиламиз. Мазкур баҳсда бекободликларни мағлуб этиб, биринчи даврани яхши кайфиятда якунламоқчиман, - деди Бахтиёр Ёқубов.

“Нефтчи” матбуот хизмати.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика