"Бавария"нинг Диогу Кошта трансфери бўйича позицияси маълум

Omonjon To`xtamirzayev
2 ноя 2024
"Порту" дарвозабони Диогу Кошта "Бавария"га ўтмайди.

ОАВдаги "Мюнхен клуби португалияликни 2025 йил ёзида сотиб оларкан" каби миш-мишларга қарамай, "Бавария" раҳбарияти бундай вариантни кўриб чиқмаяпти.

Куни-кеча берган интервьюсида Коштанинг ўзи ҳозирда келажаги ҳақида ўйламаётгани ва бор эътибори фақатгина жамоаси ўйинларига қаратилганини маълум қилганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: iMiaSanMia