Киммих "Бавария" раҳбариятининг Мусиала ҳақидаги гапларига: "Клуб инсондан устун бўла олмайди"

Sherzod Nurmatov
26 ноя 2026, 19:40
"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих клуб раҳбариятини Жамол Мусиаланинг соғлиғи ва шартномаси қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги ҳақидаги оммавий баёнотлари учун танқид қилди.

"Бу мавзунинг оммага бундай олиб чиқилишини тушунмайман. Футболчининг ҳисобига бундай ишлар қилинишига йўл қўйиб бўлмайди. Албатта, клуб футболчи сифатида ҳар биримиздан устун, лекин у инсоннинг ўзидан устун бўла олмайди. Бу — "Бавария" руҳиятига тўғри келмайдиган ва ошиб ўтиш мумкин бўлмаган чегара", – деди Киммих.

5.jpg

Август ойидаги ўртоқлик ўйинларида икки бор, 16 ноябрь куни эса машғулотда ҳушидан кетган Мусиаланинг аввалги даражасига қайтишига Ули Хёнесс ва Ян-Кристиан Дрезен шубҳа билдирган, Карл-Хайнц Румменигге эса 2030 йилгача мўлжалланган шартнома шартлари қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айтганди.

24 ноябрь куни "Бавария" раҳбарияти Мусиала вакиллари билан учрашди ва томонлар футболчининг соғлиғи устувор вазифа эканини таъкидлаб, музокараларни махфий тарзда давом эттиришга келишиб олишди. Мусиала жорий мавсум 6 та ўйинда 2 та гол урган ва 1 та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Deutschland

Сўнгги янгиликлар

Барча ›