"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди

Aslanov Jasurbek
7 окт 2025
"Бавария" Марк Гехини қўлга киритиш бўйича ҳаракатларини фаоллаштирди.

Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, мюнхенликлар аллақачон "Кристал Пэлас" ҳимоячисининг вакиллари билан боғланган. Шу билан бирга, унинг Германия клубига трансфери Дайо Упамекано ва Ким Мин Жэ клубда қолиш-қолмаслигига ҳам боғлиқ.

Маълумотларга кўра, "Бавария"га рақобатчи сифатида "Ливерпул" ва "Барселона" ҳам Гехини сотиб олиш бўйича жиддий иш олиб боряпти. Шунингдек, Англия терма жамоаси футболчиси учун "Реал" ҳам курашга қўшилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/Plettigoal