

Унинг фикрича, аргентиналик футболчининг интизоми ва клубга бўлган ҳурмати талаб даражасида бўлмаган.
МЮ уни сотганидан жуда хурсандман. Менимча, у айтилганидек даражада кучли ўйинчи эмас. Унинг маҳоратини қўя турайлик — клубдаги ишига бўлган муносабати шунчаки шармандали эди.
Айнан шунинг учун ҳам Люк Шоу каби футболчилар у билан боғлиқ суратларни (яқиндаги ўйинда Шоу Гарначони ерга йиқитган ҳолати) ижтимоий тармоқларга жойлаштиришмоқда. Агар сиз жамоадошларингиз ва клубга ҳурматсизлик қилиб кетсангиз, шундай бўлади.
Биз билан бирга ўсган футболчилар уни ҳар бир машғулотда ўз ўрнига қўйиб қўйишган бўларди. Уни аяб ўтиришмасди, майдондан "учириб" юборишарди. Агар у ўзини шундай тутганида, унга жуда қаттиқ муомала қилишган бўларди. Лекин у бундан сабоқ чиқариб, яхшироқ бўлиб қайтарди.
Гарначо доим ўзини бошқалардан юқори тутарди. Унда нимадир бор деб ўйлагандим, лекин асосий таркибга кириши билан жуда тез ҳаволаниб кетди. Ўзини дарров суперюлдуз деб ҳисоблай бошлади. Клубда кимдир уни жиловлаши керак эди. Балки ҳаракат қилишгандир, лекин у шунчаки ҳаммани менсимаган бўлиши мумкин", — деди Батт "The Good, The Bad and The Football" подкастида.



