"Барселона"ни ЕЧЛдан чиқариб юборган "Атлетико" Испания Кубоги финалида "Сосьедад"га мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
19 апр 2026, 03:00
Испания Кубогининг 2025/2026 йилги мавсуми ўз якунига етди.

Севильядаги "Олимпико де Севилья — Ла Картуха" стадионида кечган финал баҳсида Мадриднинг "Атлетико" ҳамда "Реал Сосьедад" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Ҳақиқий триллер даражасида ўтган ўйинда "Реал Сосьедад" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кубокни қўлга киритди.

Учрашувни Хавьер Альберола Рохас бошқариб борди. Баҳс кутилмаган воқеа билан бошланди: ўйиннинг 15-сониясидаёқ Андер Барренечеа ҳисобни очиб, "Атлетико"ни шошириб қўйди. Мадридликлар 19-дақиқада Адемола Лукманнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Микель Оярсабаль пенальтини аниқ амалга ошириб, "Сосьедад"ни яна олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим охирида, 83-дақиқада Хулиан Альварес гол уриб, "матрасчилар"ни мағлубиятдан қутқариб қолди — 2:2. Қўшимча бўлимларда дарвозаларга бошқа гол урилмади ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Лотереяда "Реал Сосьедад" футболчилари аниқроқ ҳаракат қилишди — 4:3.

Испания Кубоги, финал

“Атлетико” - “Реал Сосьедад” 2:2 (пен. серияси 4:3)

Голлар: Лукман 19, Альварес 83 - Берренечеа 1, Оярсабаль 45+1.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia