Плеттенберг "Лейпциг" Диомандe учун "Реал"дан сўраган суммани ошкор қилди

29 июл 2026, 10:35
Мадриднинг "Реал" клуби Кот-д’Ивуар терма жамоаси ҳужумчиси Ян Диомандeнинг трансфери бўйича "РБ Лейпциг" билан музокараларда илгарилади.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Флориан Плеттенберг X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Германия клуби 19 ёшли форварднинг нархини бир қатор қўшимча бонусларсиз 120 миллион евро қилиб белгилади. Таъкидланишича, Мадрид клубининг таклифи 100 миллион еврони ташкил этган эди. Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Агар фавқулодда ҳеч нарса юз бермаса, томонлар бугун, 29 июль куни битим тафсилотларини муҳокама қилишади.

Таъкидланишича, ўйинчининг ўзи жамоани ўзгартиришга рози ва мадридликлар сафида тўп суриш ниятида.

Диомандe 2025 йилдан бери "Лейпциг" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2025/2026 йилги мавсумда у 36 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урди ва ўнта голли узатмага муаллифлик қилди. 2026 йилги жаҳон чемпионатида Кот-д’Ивуар терма жамоаси Норвегияга мағлуб бўлиб (1:2), 1/16 финалда ўз иштирокини якунлади. Ҳужумчи турнирда тўртта учрашув ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" интернет-портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий қиймати — 90 миллион евро. Германия клуби билан амалдаги шартномаси яна тўрт йилга мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/Plettigoal